«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду Англия чемпионатининг 12-тури доирасида бўлиб ўтган «Тоттенхэм»га қарши кечган муҳим ўйинда қозонилган ғалабани (2:0) жамоадошлари билан нишонламади.
Португалиялик футболчи нафақат кечаги баҳс якунланмасидан аввал захира ўриндиғини тарк этди, балки у кийиниш хонасига ҳам кириб ўтирмасдан «Олд Траффорд» стадионидан кетиб қолди.
Эслатиб ўтамиз, Роналду кеча захирада қолди. Жорий мавсумда у 12та ўйинда иштирок этиб, 2 гол ва 1 ассист муаллифига айланди.