Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Криштиану Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"даги даври якунланганга ўхшайди

Баҳо:
+ | -

У захирадан майдонга тушишдан бош тортди ва дисквалификация қилинди. Буни қандай тушуниш керак?

"Манчестер Юнайтед" Криштиану Роналдуни дисквалификация қилди. Яқин орада у машғулотларда ёлғиз ўзи шуғулланади. Бу қарор сабаблари расман маълум қилинмаган, аммо улар футболчининг демарши билан боғлиқлиги аниқ. Бир кун олдин ҳужумчи ўйиннинг асосий вақти ҳали тугамасидан (89:24) стадионни тарк этганди.

The Athletic хабарига кўра, Роналду ўйин тугашидан олдин стадионни тарк этган ва "Тоттенхэм" устидан қозонилган ғалабани шериклари билан нишонламаган. Шунингдек, Англиянинг асосий спорт ОАВлари ҳужумчи ушбу ўйинда захирадан майдонга тушишдан бош тортгани ҳақида хабар беришди.

"Манчестер Юнайтед" Роналду шанба куни (22 октябрь) АПЛнинг 13-тури доирасидаги "Челси"га қарши ўйинда майдонга тушмаслигини расман эълон қилди. The Guardian мухбири хабарига кўра, бош мураббий тен Хаг португалияликни қишда қўйиб юборишга тайёр, аммо муаммо футболчининг ҳафтасига 500 минг фунт стерлинг маош олишида.

Бу бутун ҳикояда клуб учун ҳам, футболчи учун ҳам саволлар туғилади. Мураббий нима учун Роналду ёзда жамоада қолишини таъкидлагани аниқ эмас. Кўриб турганимиздек, у марказий ҳужумчи ўрнига биринчи номзод эмас. Балки иккинчи бўлмаса ҳам керак, чунки Марсиял ва Рэшфорд ҳам бу позицияда ўйнаши мумкин. Бундай эго ва маошга эга футболчини захирада ушлаб туриш шубҳали қарор. Аммо, тан олиш керак, Рэшфорд “Тоттенхэм”га қарши ўйинда кўплаб имкониятларни йўққа чиқарди ва буни кузатиш жуда қийин эди.

Роналдуга бундан ҳам кўпроқ саволлар бор. Агар у "Манчестер Юнайтед"да қолган бўлса, футболчи клубни ҳам, жамоадошларини ҳам ҳурмат қилиши керак. Илгари Роналду футболнинг космик даражасини кўрсатди ва уни бундай "хурмача" қилиқлари учун кўп кечиришди. Табиийки, 37 ёшга келиб, унинг фаолиятида пасайиш юз берди.

Бир томондан, Роналду ўша ёшда сайёрамизнинг энг рақобатбардош лигасига йўл олгани ҳурматга лойиқ. Бошқа томондан, футболчининг мақоми унинг ҳозирги имкониятларига тўғри келиши аниқ. Премьер-лигада жорий мавсумда у майдонда 340 дақиқа давомида атиги битта гол урди. Қолаверса, форвард бошқа ҳужумчиларга қараганда тўпсиз ҳаракатда унчалик фойдали эмас.

Афтидан, Роналду жамоани тарк этиши учун захирадан майдонга тушишдан бош тортган. Тўғри, бундай воқеа аввалроқ ёзда "Райо Вальекано"га қарши ўйинда ҳам содир бўлганди - Криштиану учрашув якунини кутмасдан стадионни тарк этган. Бунинг сабаби Роналду ёзда "МЮ"ни тарк этиб, ЕЧЛда иштирок этадиган клуб сафига бормоқчи эди. Аммо бу режа ўхшамади. Одатда, агар ўйинчилар бошқа жамоага кетишни истаса бу мавсум Левандовски ёки ўтган йили Кейнда бўлгани каби янги клублари аниқ бўлади. Лекин Роналдуда бундай бўлмади. Унинг юқори маоши бошқа клубларга оғирлик қилди.

Ҳужумчига таъсир қилиши мумкин бўлган муҳим дақиқа - бу бир ойдан кейин бошланадиган жаҳон чемпионати. Роналду учун ҳар қандай ҳолатда ҳам ўйин амалиётисиз қолиши аламли. Афтидан, Роналдунинг “Манчестер Юнайтед”даги даври ниҳоясига етмоқда. Ва балки нафақат "Манчестер Юнайтед"да...

Манба: Championat.com
Киритилди: 18:14, 21.10.2022.
Ўқилди: 6116 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4399]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4055]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2400]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2227]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2081]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1973]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1912]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1528]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1492]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик