Кириш Регистрация
17/04 18:00 Локомотив 0-2 Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК 3-2 Бухоро
17/04 20:15 Сурхон 0-1 Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи 2-1 Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал 0-1 Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор 3-2 Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья

Топ лигаларда фаолиятини давом эттираётган кекса футболчилар

Баҳо:
+ | -

Ҳар бир мавсумда кўпчиликнинг эътибори ёш футболчиларга қаратилади. Бу тушунарли, чунки улар потенциал юлдузлардир. Аммо фахрий футболчиларни унутмаслик керак. Улар ҳалигача кўпчиликни ҳайратда қолдириши ёки ҳеч бўлмаганда юқори даражада ўйнаши мумкин. Келинг Европанинг топ-лигаларининг энг кекса футболчилари ҳақида гаплашамиз.

Премьер-лига

Англия Премьер-лигасининг энг кекса футболчиси Тиаго Силва ҳисобланади. "Челси" ҳимоячиси 38 ёшда, лекин у ҳали ҳам юқори савияда ўйнамоқда ва муносиб ўйин вақтига эга. У 40 ёшгача ўйнаш ниятини очиқ айтди.

АПЛнинг энг ёши катта футболчилар рўйхатида Силвадан кейин "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду, "Астон Вилла" ҳимоячиси Эшли Янг ва "Вест Хэм" дарвозабони Лукаш Фабиански бор. Ҳар учала футболчи ҳам 37 ёшда. Ушбу рўйхатни "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер ва "Вулверхэмптон" ярим ҳимоячиси Жоау Моутиньо якунлаб турибди.

Ла Лига

Хоакин - Ла Лигадаги энг кекса футболчи. "Бетис" вингери 41 ёшда. Футболчи ўтган ёзда фаолиятини якунлашни режалаштирганди, бироқ Испания кубогини қўлга киритиб, жамоа еврокубокларга чиққанидан сўнг фикрини ўзгартирди. Футболчи жорий мавсумда кўп ўйин вақтига эга эмас, лекин у ҳали ҳам ўз клуби учун муҳим шахс бўлиб қолмоқда. Европа лигасида эса мураббий бундан мунтазам фойдаланади. Айтганча, Хоакин еврокубоклардаги энг кекса гол муаллифи ҳам ҳисобланади.

Ла Лиганинг энг кекса футболчилари орасида иккинчи ўринни "Райо Вальекано"нинг 40 ёшли дарвозабони Диего Лопес эгаллаб турибди. Тўғри, у жамоасида асосий дарвозабон эмас. Ушбу рўйхатни "Кадис" ҳужумчиси Альваро Негредо, "Вильярреал" ҳимоячиси Рауль Альбиоль ва "Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич якунлаб турибди. Ҳар учала футболчи ҳам 37 ёшда. Негредо "Кадис"да ротация ўйинчиси, Модрич ва Альбиоль эса жамоалари учун муҳим футболчилар бўлиб қолмоқда.

А Серия

Италияда кўплаб таниқли сенёрлар бор, улар ҳатто катта ёшда ҳам ўз жамоалари ўйинида муҳим элемент бўлиб қоладилар. “Милан” ҳужумчиси А Сериянинг энг кекса футболчиси ҳисобланади. Жароҳатлар борган сари Златанни мағлуб этмоқда, аммо у ҳали фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламаяпти. Ҳозирда Ибрагимович "россонери"га кейинчалик чемпионликни ҳимоя қилишига ёрдам бериш учун жароҳатидан тикланиш устида сабр билан ҳаракат қилмоқда.

А Сериянинг энг кекса футболчилари рейтингида иккинчи ўринда "Сампдория" ҳужумчиси Фабио Квальярелла 39 ёшда. Миш-мишларга кўра, футболчи тиззасидаги узоқ йиллик муаммолар туфайли фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаяпти. Бу рўйхатни эса “Интер”нинг 38 ёшли дарвозабони Самир Ханданович якунлайди.

Бундеслига

Германия чемпионати билан боғлиқ бўлган кам сонли рейтинглардан бири, унда "Бавария"дан бўлмаган кимдир пешқадамлик қилмоқда. Бундеслигадаги энг кекса футболчи Макото Хасебе ҳисобланади. "Айнтрахт" ҳимоячиси 38 ёшда. Япон фаолиятининг асосий қисмини Германияда ўтказади. “Айнтрахт”га қадар у “Вольфсбург” ва “Нюрнберг” клубларида ўйнаган. Хасебе Германия чемпионига айланди. Қолаверса, тажрибали ҳимоячи Германия кубоги ва Суперкубоги, шунингдек, Европа лигасида зафар қучди.

Бундеслиганинг энг кекса футболчилари рўйхатида Хасебедан кейин "Бохум" ярим ҳимоячиси Антони Лосилла ва "Бавария" дарвозабони Мануэл Нойерлар бор. Иккаласи ҳам 36 ёшда.

Лига 1

Лига 1'нинг энг кекса футболчиси унвони “Ницца” ҳимоячиси Данте ва “Лилль” ҳимоячиси Жосе Фонтега тегишли. Иккала футболчи ҳам 38 ёшда. Фонте ҳам, Данте ҳам юқори номга эга, аммо бразилияликнинг унвонлари кўпроқ, чунки у илгари "Бавария"да ўйнаган. Мюнхен клубида 3 йил давомида ҳимоячи ҳамма нарсани ютди: чемпионлик, кубок ва Германия Суперкубоги, Чемпионлар лигаси, УEФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати. Аммо Фонте Франция чемпионига айланди, бу билан Данте ҳали мақтана олмайди.

Бу йигитлардан кейин Лига 1'нинг энг кекса футболчилари рўйхатида "Ренн" дарвозабони Стив Манданда ва "Аяччо" вингери Рийод Нури бор. Ҳар икки футболчи ҳам 37 ёшда.

Юқорида номи қайд этилган футболчилар икки-уч йил ичида фаолиятини якунлаши, деярли аниқ. Лекин нима бўлган тақдирда уларнинг кўпчилиги ўз номини футбол тарихига ёзишга улгиришди.

Киритилди: 17:33, 22.10.2022.
Ўқилди: 3785 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» президенти ёзда клубни тарк этадиган 8 нафар футболчи рўйхатини тузди — Sport.es [5591]

«15 та титулни қандай қўлга киритишгани энди тушунарли»: Оливер Кан «Реал»ни қаттиқ танқид қилди [3687]

L’Équipe: «Реал» бош мураббийликка икки асосий номзодни белгилади [2610]

Zo'r TV телеканали 18-апрель куни Испания кубогининг финал баҳсини жонли трансляция қилади [2250]

«Реал» Мбаппе, Винисиус ва Беллингемнинг келажаги борасида якуний қарорга келди [2176]

«Фақат учтасини биламан»: Неймар техник маҳорати энг кучли футболчиларни санаб ўтди [2022]

Ўзбекистонлик 15 ёшли футболчи «Челси» академияси аъзосига айланди [1933]

Диего Симеоне Мадридда 180 та квартира ва 7 та виллага эгалик қилади [1640]

Саудия Арабистони терма жамоасига янги бош мураббий тайинланади [1567]

«Барселона» ёзги трансфер ойнаси учун тўртта асосий нишонни белгилаб олди [1558]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик