“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Челси”га қарши (1:1) АПЛнинг 13-тур учрашуви олдидан ижтимоий тармоқларида пост чоп этди.
Ҳужумчи ўзи ва бошқа жамоа ўйинчилари билан тушган суратини эълон қилди ва ўйин олдидан жамоадошларини қўллаб-қувватлади.
"Олдинга, "Манчестер Юнайтед!" - деб ёзган португал.
Роналду АПЛнинг 12-туридан ўрин олган "Тоттенхем"га (2:0) қарши ўйиннинг сўнгги ҳуштаги янграши олдидан захира ўриндиғини тарк этгани учун "Манчестер Юнайтед" асосий жамоаси билан машғулотлардан четлаштирилди. Футболчи "Челси"га қарши ўйин учун қайдномага киритилмаганди.
Эслатиб ўтамиз, баҳс 1:1 ҳисобида якунланди. Жоржиньонинг пенальтидан киритган голига Каземиро жавоб қайтарди.