Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Бензема: "Мен Зидан ва Роналдо шакллантирган авлод билан ўсганман"

Баҳо:
+ | -

"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема болалигиданоқ "Олтин тўп"ни қўлга киритишни орзу қилганини айтди.

“Болалигимдан бу менинг асосий мақсадларимдан бири эди. “Олтин тўп”ни қўлга киритишни хоҳлаганим учун машғулотларга бордим, деб ўйламанг. Аммо бу фикр доимо миямда бўлган. Мен Зидан ва Роналдо шакллантирган авлод билан ўсганман. Улар "Олтин тўп"ни қўлга киритишди. Уларни томоша қилиб, футболни севишни ўргандим. Ўтган йили мен тўртинчи ўринни эгалладим, финалчилар қаторида қолдим, лекин катта жамоавий совринларни қўлга кирита олмадим. Бу йил мен ҳамма нарсани ютдим. Мен ажойиб мавсум ўтказдим.

Мен фаолиятимга тегишли бўлган барча орзуларимни амалга оширишга ҳаракат қиламан. Мен орзу қилган нарсага эришаман. Энг зўр бўлиш - шунчаки гол уришдан кўра кўпроқ нарса", - деди 34 ёшли ҳужумчи Marca нашри билан суҳбатда.

Ўтган мавсумда Бензема "Реал" билан Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди ва ҳар иккала мусобақада ҳам энг яхши тўпурарга айланди. Мадрид клуби таркибида футболчи 2009 йилдан буён ўйнаб келмоқда.

Киритилди: 20:39, 24.10.2022.
Ўқилди: 1791 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.