"Спартак"нинг собиқ президенти Леонид Федуннинг собиқ маслаҳатчиси Франко Камоцци аввалроқ "қизил-оқлар"да ўйнаган 21 ёшли ҳамюртимиз Остон Ўрунов ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Эслатиб ўтамиз, 25 октябрь куни "Урал" Ўрунов билан шартномани томонларнинг ўзаро келишувига кўра бекор қилганини маълум қилганди. Екатеринбург жамоаси сафида футболчи учта ўйин ўтказа олди ва уларда гол ура олмади.
“Ўрунов жуда паст савияли футболчи. У қандай қилиб "Спартак"га келгани, қандай қилиб бундай катта клубга кириб қолгани мен учун ҳалигача сир бўлиб қолмоқда. Айтганча, мен уни сотиб олмасликни маслаҳат бергандим", - деди Камоцци "РБ Спорт" билан суҳбатда.
Ўрунов 2020 йилдан 2022 йилгача “Спартак” сафида тўп сурган ва жами 9 та ўйин ўтказиб, битта гол урган.