Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

"Барселона" қишда Мессини ортга қайтармоқчи

Баҳо:
+ | -

 Diaro Sport хабарига кўра, Каталония клуби қишки трансфер ойнасида Ла Лиганинг 1/1 қоидасидан фойдаланган ҳолда янги футболчиларни қўлга киритиш имкониятидан фойдаланмоқчи. Иқтисодий дастаклар фаоллаштирилгандан сўнг, «Барселона»дан молиявий чекловлар олиб ташланди - агар илгари унга нисбатан 1/4 қоидаси қўлланилган бўлса, ёздан бошлаб клуб 1/1 қоидасига бўйсунади (ҳар бир ишлаган еврони сарфлаши мумкин).

Келгуси ёздан бошлаб 1/4 қоидаси яна «Барселона»га татбиқ этилади, бу эса Мессининг трансферини деярли имконсиз қилади, шунинг учун «кўк-анорранглилар» президенти Жоан Лапорта аргентиналикни қишда қўлга киритмоқчи.

Бир неча сабабларга кўра келишув тузиш қийин бўлади: биринчидан, "ПСЖ" мавсум ўртасида Месси билан хайрлашмоқчи эмас, иккинчидан, клублар ўртасида кескин муносабатлар мавжуд, шунинг учун парижликлар бу масалада «Барселона» билан келишиб олиши даргумон. учинчидан, энди Лео бор эътиборини «ПСЖ»нинг мақсадлари ва 2022 йилги жаҳон чемпионатига қаратган.

Бу барча далилларни ҳисобга олсак, Лапорта ва «Барселона» директори Матеу Алемани режалаштираётган келишув имконсиздек туюлади.

Айни дамда «Барса» Месси билан тўғридан-тўғри алоқага чиқмаган. Бу барча томонлар томонидан тасдиқланган. Лапорта томонидаги воситачилар алоқа ўрнатишга ҳаракат қилишди, аммо на Месси, на ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфий алоқага чиқмади.

Лапорта "Олтин тўп" учун Парижга учиб борган ва Францияда бўлганида Месси билан учрашишни хоҳлаган, аммо учрашув амалга ошмаган.

35 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда «ПСЖ» сафида барча турнирларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 14:27, 29.10.2022.
Ўқилди: 6230 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.