"Манчестер Юнайтед" "Реал"дан ижара асосида ўйнаётган "Милан"нинг 23 ёшли ярим ҳимоячиси Браим Диасга қизиқиш билдирмоқда. Манкунианликлар "Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси учун 55 миллион евро беришга тайёр, дея хабар беради El Nacional.
Браим Диас ва "Милан" ўртасидаги келишув мавсум охирида якунига етади. Италия жамоаси футболчини 22 миллион еврога сотиб олиш имкониятига эга, аммо Мадриднинг “Реал” клуби футболчининг шартномасини 30 миллион еврога қайта сотиб олиши мумкин. Маълум қилинишича, испан клуби Диасни шартномаси келаси йилнинг ёзида тугайдиган Марко Асенсио ўрнига ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Диас жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 14 та ўйинда 4 та гол урди ва голли узатма берди.