"Ливерпуль" ниҳоят меҳмонда ғалаба қозона олди. АПЛнинг жорий мавсумида Клопп шогирдлари меҳмонда бор-йўғи 2 очко тўплашди ("Фулхэм" ва “Эвертон” билан дуранг). 15-турда "Ливерпуль" Лондонга келиб, турнир жадвалида олти поғона юқорироқда жойлашган "Тоттенхэм" билан учрашди.
Пойтахт жамоасида ҳужумда катта муаммолар борлигини ҳисобга олиш керак. Конте жароҳатлари туфайли Сон, Кулусевский ва Ричарлисонни асосий таркибга киритмади. Натижада Перишич олдинга чиқди. Тўғри, "Тоттенхэм"нинг ҳимояси ҳужумдан унчалик яхши кўринмасди.
11-дақиқада "Тоттенхэм"нинг 6 нафар футболчиси ўз жарима майдончасида эди, бироқ уларнинг ҳеч бири энг хавфли рақиб Салоҳни, қўриқлай олмади. Мисрлик тўпни эгаллаб олишга муваффақ бўлди ва чап оёғи билан зарба бериб, Льорисга имконият қолдирмади, у ҳатто сакрамади.
“Тоттенхэм” ҳимоясидаги хатолар шу билан тугамади. Тайм охирларида Дайер “ўзини кўрсатди”, у хотиржам вазиятда тўпни яна ўша Салоҳга олдириб қўйди. У эса ҳеч қандай муаммосиз яккама-якка чиқишни амалга оширди.
Агар биринчи бўлим "Ливерпуль" устунлик қилган бўлса, иккинчи бўлим мезбонлар учун аталди. "Тоттенхэм" рақиб футболчиларини жарима майдончасига “қамаб” қўйди. Ва ўйинга иккинcги таймда қўшилган Кулусевский биринчи ҳужумдаёқ Кейнга голли узатма берди.
"Тоттенхэм" анъанага кўра бурчак тўпларидан кўп нарса яратди, аммо Дайер ва Лангленинг зарбаларидан сўнг тўп дарвозага бориб тушмади. Сўнгги дақиқаларда лондонликлар зич жойлашган "Ливерпуль" ҳимоясига қарши курашиб, тўпни олиб қўйишди. Меҳмонлар озчиликда ўйнагандек туюлди. Футбол биринчи бўлимга нисбатан анча ўзгарди.
Қандай бўлмасин, "Ливерпуль" сабр қилиб 1:2 натижасини сақлаб қолди. Ушбу чемпионатдаги сафардаги биринчи ғалаба қўлга киритилди. Ким билади дейсиз, балки мавсум охирида ушбу уч очко кучли 4таликка кириш учун катта аҳамиятга эга бўлар.