Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Диёр Имомхўжаев: «Каламушлар ҳали ҳам ўзбек футболида бор»

Баҳо:
+ | -

Наманган ФММ U16 бош мураббийи Мамажонов ҳамда Бухоро ФММ U16 мураббийи Шарипов келишилган ўйинда иштирок этгани учун 1 йил муддатга футболдан четлаштирилибди. Ўсмирлар футболи шундай булғанаётган бўлса, бу ноинсофлар футболга қайтиб келмаса ҳам майли. Вилоят жамоасини шарманда қилиш катта хато. Ватан остонадан бошланади. Ёш футболчи то терма жамоа даражасига етгунига қадар, у тўп сураётган вилоят жамоаси шу футболчи учун бош жамоа ҳисобланади.

Ҳар қандай футбол мухлисида фақат ёшлар жазоланадими, деган ҳақли савол туғилади. ЎзПФЛ айрим катта жамоалар иштирокидаги конкрет ўйинларга нисбатан ўзининг жиддий хавотирини билдирган. ЎФА инспекцияси мазкур ўйинлар масаласида ишлаяпти. Йил аввалида футболчиларга Футболчилар уюшмаси томонидан red button карталари тарқатилганини унутмаслик керак. Бирор қинғир ишни кўра-била туриб, бу ҳақда хабар бермаслик футболчини жазодан сақламайди.

Келишилган ўйинларни фактлари билан очиқлаш ўта мушкул иш, аммо иложсиз эмас. Ўз вақтида бир қатор ҳакамлар футболдан четлаштирилгани, Турғунбоев, Жалолиддинов каби ишлар очилганини ҳеч ким ёдидан чиқармаслиги шарт. Биз лоқайдлик тарафдори эмасмиз. Бир нарсага аниқ ишонамиз, нормал шахслар ва жамоалар учун репутация, мухлислар меҳри аҳамиятсиз масала эмас ҳамда улар репутацияси яхши бўлмаган қандайдир шубҳали мутахассисни, футболчини ўзига жалб қилмайди.

Футбол ўзгаряпти, яхшиланяпти. Ва тан олишимиз керакки, камайиб бораётган бўлса-да, каламушлар ҳали ҳам бор. Ҳаромдан қўрқмаётган бундайларни вақти келиб халқ фактлари билан таниб олади деб умид қиламиз.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилди: 17:11, 10.11.2022.
Ўқилди: 3868 марта.
Фикрлар: 52 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.