Франция терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Аурелиен Тчуамени “ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе трансфер ойнаси вақтида уни Париж клубига ўтишга кўндирмоқчи бўлганини айтди.
“Биз Мбаппе билан менинг трансферим ҳақида гаплашдик. У мени ўзининг "ПСЖ"сига таклиф қилди, лекин ўшанда мен ўз танловимни амалга оширгандим.
Ўйлайманки, мен "Реал Мадрид" учун яратилганман. Бу клуб - менинг тақдирим", - дейди футболчи.
22 ёшли ярим ҳимоячи ўтган ёзда "қироллик" клуби сафига келиб қўшилганди. Унинг трансфери "қаймоқранглилар"га 80 миллион еврога тушди. Тчуаменининг Мадрид клуби билан шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.