Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Сречко Катанец: «Ўйлайманки, Қозоғистоннинг агрессив ўйинига қарши ўзимизнинг ақлли ўйинимизни намойиш эта оламиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва ярим ҳимоячи Одилжон Ҳамробеков Қозоғистонга қарши бўладиган ўртоқлик ўйини олдидан матбуот анжуманида иштирок этди:

— Ҳаммага ассалому алайкум. Эртанги ўйин ҳам ҳар доимги каби ўртоқлик учрашуви ҳисобланади. Бугунга келиб тўлиқ таркиб йиғилди. Лекин ўйлайманки, биз эртанги учрашувда ҳам ўз ўйинимизни намойиш эта оламиз.

Осиё кубоги ҳақида
— Режаларга катта таъсир қилди, дея олмайман. Биз ҳар қандай вазиятга мослашишимиз талаб этилади. Бунинг ижобий томони ҳам бор. Биз кўпроқ ўйинлар ўтказиб, тайёргарликни мустаҳкамлашимиз мумкин. Яна бир яхши томони, бизда чемпионат ноябрда тугайди. Биз Осиё кубогига тайёргарлик кўриб, яхши формада етиб борамиз.

Сўнгги дақиқалар ҳақида
— Бу барча жамоалар билан содир бўладиган муаммо. Дунёнинг энг яхши жамоалари ҳам охирги дақиқаларда гол ўтказиб юбориши мумкин. Футбол ўзгариб бормоқда. Футболчилар охирги дақиқаларда чарчаб қолиши мумкин. Шу сабабли концентрация йўқололади. Умуман олганда, биз ўша ўйинда ҳимоядаги хатоларимиз туфайли ўйин сўнгида гол ўтказиб юбордик.

Қозоғистон ТЖ ҳақида
— Бу жамоани ҳурмат қиламан. Биз уларнинг ўйинларини таҳлил қилдик. Менга уларнинг ўйини ёқди. Эртага осон бўлмайди. Биз учун бу оддий ўртоқлик учрашуви, биз ўз ўйинимизни намойиш этамиз. Ўйлайманки, рақибларимизнинг агрессив ўйинига қарши ўзимизнинг ақлли ўйинимизни намойиш эта оламиз.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Одилжон Ҳамробеков:

Қозоғистон билан ўйин ҳақида
— Бу ҳеч қандай ажратиб ўтадиган ўйин эмас. Бу навбатдаги ўртоқлик учрашуви. Олдимизда турган йўлимиздаги галдаги ўйин, дея оламан. Мақсад — хатоларни кўриб чиқиб, уларни тўғрилашдан иборат.

Энг кучли яримҳимоя чизиғи ҳақида
— Яримҳимоямиз Аҳмедов, Ҳайдаров, Жепаров ва Кападзелар ҳаракат қилган давр энг кучли чизиқ бўлган, деб ҳисоблайман. Ҳозирга келиб, мураббий ва футболчилар билан бу позицияни мустаҳкамлаш учун ҳаракат қиляпмиз.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 14:50, 15.11.2022.
Ўқилди: 3220 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.