Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 0-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Винисиус: "Жароҳат олиб, ЖЧни ўтказиб юборишдан қўрқдик"

Баҳо:
+ | -

Винисиус Жуниор ўзига қилинаётган қўполликлар ҳақида фикр билдирди.

Бразилиялик футболчи Европанинг топ-5 лигасида энг кўп қоида бузарликка учрайдиган футболчи ҳисобланади.

"Майдонда содир бўлаётган нарса майдонда қолади, аммо бу жуда узоққа чўзилди. Сиз кучли бўлишингиз мумкин, лекин рақиблар яккакурашларда қўполлик қилишади. Родриго ва мен сўнгги ўйинларда жуда кўп азоб чекдик ва энг ёмони – жароҳат олиш ва жаҳон чемпионатини ўтказиб юборишдан қўрқдик.

Муҳим ўйинчи бўлишни бошлаганингизда, рақиблар сизга қарши кўпроқ ўйнашни бошлайдилар. Сиз у билан курашишни ўрганишингиз керак. Неймар "Барселона"да ўйнаганида мен ундан кўп нарсани ўргандим, у ҳам кўп азоб чекди. Криштиану Роналду ҳам "Реал"да ўйнаганида жуда кўп азоб чекди.

Аммо Карим Бензема менга хотиржам бўлишни айтди, чунки рақиблар сизнинг орқангиздан бўлса, демак, сиз муҳимсиз, улар сиздан қўрқишади.

Шу боис тўпни олиб, олдинга ўтсам, буни ўч олиш иштиёқи билан қиламан. Ҳа, жароҳат олишим мумкин. Лекин мен бу синовга тайёрман” - деди “Реал” ва Бразилия терма жамоаси форварди.

Киритилди: 17:46, 19.11.2022.
Ўқилди: 2718 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик