Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Болалар футболи бу оғриқли масала-ми...?

Баҳо:
+ | -

«Дарё» интернет-нашри Тошкент шаҳри ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши билан биргаликда «Маҳалла. Муаммо. Мулоҳаза» лойиҳасини тақдим этиб келмоқда. 

Лойиҳанинг 7-сон мавзуси «Маҳалла футболи» бўлиб, дастур меҳмони сифатида спорт журналисти ва шарҳловчи Даврон Файзиев таклиф этилди.

Дастур давомида бошловчи Фурқат Маҳмудхўжаев ва меҳмон Даврон Файзиев ўзбек футболида етишиб чиқаётган ёш истеъдодлар, уларга яратилган шароитлар, профессионал спортчи бўлишгача кечадиган синовлар ҳақида суҳбатлашди.

— «Маҳаллий турнирлардан ёриб чиққан ноёб ёш футболчилар маълум пайтга келгандан кейин йўқ бўлиб қолади. Ҳаёт ўз ёлига солади, кимдир ўқишга киради, кимдир тирикчилик билан овора бўлади. Балки уларнинг орасида Миржалол Қосимовлар, Абдураимовлар бор, лекин улар катта футболга етиб кела олишмаяпти. Маҳалла футболини ривожлантиришдан асосий мақсад ҳам мана шу бриллиантларни топиш», — дейди Фурқат Маҳмудхўжаев.

— «Кейин йўқотиб қўймаслик уларни, — қўшимча қилди дастур меҳмони, — Бу жуда оғриқли масала. Чунки болалар футболида анча муваффақиятли ўйнаган талантлар негадир охиригача бориб, миллий терма жамоа даражасига чиқолмай қолади. Тизимда узилишлар бўлган, шу учун ҳозир қайтадан ишлаб чиқиляпти».

Даврон Файзиевнинг таъкидлашича, футбол фақат майдонда тўп тепишдан иборат эмас. Кун тартиби, витаминизация, тўғри овқатланишнинг ҳам яхшигина таъсири бор.

Бу ерда гап футболчидан кўра, унинг ота-онасига боғлиқ. Битта футболчини тарбиялаб, ундаги ҳар хил чалғитувчи хаёлларни қувиш учун анча-мунча вақт, куч, энергия ва ҳатто маблағни сарфлашга тўғри келади.

Айтишади-ку, таниш-билишчилик деб, тўғри, қаердадир бўлиши мумкин. Лекин мен ҳеч учратмаганман бойвачча оиладан футболчи чиққанини. Кўпинча қийналган оилалардан чиқади, ўзига мотивация беради, оиламнинг яхши шароитда яшашини таъминлайман деб. Лекин қийин шароитда катта бўлаётган болада ўша тўғри овқатланиш, витаминлар, вақтида керакли маҳсулотни ейиш каби имкониятлар бўлмаслиги мумкин.

Бутун процсесни назорат қилиш муҳим, — дейди у.

Киритилди: 23:44, 23.11.2022.
Ўқилди: 1217 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.