Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Фергюсон ишонган "болакайлар": уларнинг тақдири нима кечди?

Баҳо:
+ | -

Сер Алекс Фергюсоннинг талантлар танлаб олиш борасида ўзига хос қобилияти бор эди. Аммо у 26 йиллик муддат ичида "МЮ" учун доим ҳам тўғри қарор қабул қилмаган. Хусусан, селексия доирасида ҳам. Тўғри, Райан Гиггз, Дэвид Бекхэм, Пол Скоулз каби футболчилар, айнан Фергюсон даврида "Манчестер Юнайтед" академиясидан етишиб чиқди ва юлдузга айланди. 2001 йилги АПЛдаги ғалабадан кейин афсонавий мураббий бир нечта ёш йигитларни академия сафидан танлаб олган. Қуйида ўша футболчиларнинг тақдири нима бўлгани ҳақида гаплашамиз.

Киран Ричардсон

Ричардсон ҳеч қачон ўзини асосий таркиб футболчисига айлантира олмаган. Ҳа, у 2002-2007 йиллар мобайнида 81 марта "МЮ" либосида майдонга тушган. Аммо асосийда эмас. Кейинчалик ярим ҳимоячи доимий ўйин амалиёти излаб "Сандерленд"га боради. У ерда яхши ўйин кўрсатади. Ричардсон сўнгги марта катта саҳнада 2016 йили, "Кардифф Сити" сафида кўриниш берган.

Даррен Флетчер

Флетчерда ўзгача нарсани пайқай олган Фергюсон, уни асосий жамоага олади. Аммо у оёғидан қаттиқ жароҳатланади. Унга суяк синиши ташхиси қўйилади. Аммо бу нарса Флетчернинг иродасини синдира олмади. У тузалди ва Фергюсон жамоасида ярим ҳимоянинг асосий вакилига айланди. Шотландиялик футболчи "МЮ" билан жами 342 та учрашув ўтказиб, 5 та АПЛ, 1 та ЕЧЛ кубогини қўлга кирита олди. Флетчер фаолиятининг сўнгги йилларини "Вест Бром" ва "Сток Сити"да ўтказди.

Пол Тирни

Тирни 2001-2002 йилги мавсум сўнгида йилнинг энг яхши ёш футболчиси совринига эга чиққанди. Шунга қарамай, ёш футболчи атиги бир марта "МЮ"нинг асосий таркибига жалб этилган холос. 2005 йилда Тирни "МЮ"дан кетади. Шу билан унинг карераси ҳам якун топди.

Жон О'Ши

О'Ши "Манчестер Юнайтед"даги дебютини 1999 йилда ўтказган. Орадан икки йил ўтиб, у Фергюсон эътиборига тушади. Ирландия терма жамоасининг собиқ футболчиси кейинги 12 йил ичида манкунианликларнинг қалқони бўлди. У жами 393 та баҳсда майдон юзини кўрди. О'Ши "МЮ"дан кетганидан кейин ҳам 8 йил давомида, 2019 йилга қадар "Сандерленд" ва "Ридинг" клублари шарафини ҳимоя қилган.

Люк Чадуик

Чадуик 2001 йилги чемпионлар таркибида бор эди. Аммо ярим ҳимоячи ҳеч қачон асосий таркибга кира олмаган. Унинг 5 йиллик "МЮ"даги фаолияти 39 та учрашув билан эсланади. Чадуикнинг кейинги даврлари "Вест Хэм" ва "МК Донс" билан кечди. У 2016 йилда футболдан кетди.

Майкл Стюарт

Стюартнинг асосий таркибга кириши муаммо эди. Негаки, унинг ўрни Рой Кин томонидан эгалланади. Шу сабаб, ярим ҳимоячи 1998-2005 йиллар давомида "МЮ"нинг 8 та ўйинида қатнаша олди холос. "Ноттингем Форест" ва "Хартс"даги фаолиятидан кейин, шотландиялик футболчи ўз уйига қайтади. У маҳаллий, "Хиберниан" жамоасига бориб қўшилган. Ярим ҳимоячи 2011 йилда "Чарлтон" билан бутсаларини деворга илди. Стюарт ҳозирда сиёсат соҳасида ишлайди.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 18:12, 07.12.2022.
Ўқилди: 2419 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.