Кириш Регистрация
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 2-2 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ 5-4 Бавария
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

"Атлетико" ўз футболчисига нарх белгилади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Атлетико" клуби қишки трансфер ойнаси арафасида ўзининг юлдуз футболчиси Жоау Феликс билан хайрлашишни режалаштирмоқда. Relevo нашри хабарига кўра, "матрасчилар" 23 ёшли футболчи учун 140 миллион евро нарх белгилашди.

Қайд этилишича, Жоаунинг ўзи фақат топ-клубга ўтишни хоҳлайди. Футболчини қўлга киритиш учун даъвогарлар орасида "ПСЖ", "Арсенал", "Бавария" ва "Челси" бор. Шу билан бирга, айнан Париж клуби Феликсни фаолиятининг энг катта давоми сифатида кўрилмоқда, чунки футболчининг агенти Жорже Мендеш октябрь ойида дастлабки музокараларни бошлаган эди.

Португалиялик ҳужумчи "матрасчилар" сафига 2019 йилнинг ёзида, Лиссабоннинг "Бенфика" клубидан 127 миллион эвро эвазига ўтган эди. Жорий мавсумда Мадрид жамоаси футболчиси барча турнирларда 18 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 21:40, 07.12.2022.
Ўқилди: 2943 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик