Франция шанба куни жаҳон чемпионатининг чорак финалида Англияга қарши баҳс олиб боради. Бўлажак ўйин ҳақида Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Патрис Эвра фикр билдирди.
«Ўйин олдидан ўзгача ишончни ҳис қиляпман, аммо бу такаббур эмас. Ўйлайманки, қизиқарли ўйин бўлади.
Англия Мбаппе каби футболчилар ҳақида қайғуриши керак, аммо Франция ҳам Сака ва Фоден каби футболчилар ҳақида жиддий ўйламаса бўлмайди.
Менимча, Франция Англияни тор-мор этмоқчи. Аммо Англия Францияни мағлуб этишга қодир. Мен жамоага ишонаман, лекин исталган натижадан ажабланмайман», - дея «Манчестер Юнайтед» собиқ футболчисининг сўзларини келтиради Goal.com.