"Бавария" марказий ҳимоячиси Маттейс де Лигт яна ўз фикри билан "Ювентус" мухлисларини хурсанд қилмади.
Нидерландиялик футболчи трансфердан сўнг Турин клубини камситувчи сўзларни айтганликда аллақачон айбланган ва шунга ўхшаш воқеа яна такрорланди: "Ўйлайманки, "Бавария"га ўтганимдан кейин анча ўсдим, бундан жуда хурсандман. Ўтган ёзда мен катта клубга ўтмоқчи эдим ва бунга эришдим. Ҳаммаси яхши кетар экан, менга ҳаммаси ёқади", - дея Де Лигт сўзларини келтиради ТМW.
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли марказий ҳимоячи ўтган ёзда 67 миллион евро эвазига "Ювентус"дан "Бавария"га ўтган эди. Унинг шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.