L'Equipe бош муҳаррири ўринбосари Жан-Филипп Леклер ЖЧ-2022 1/2 финалида Дидье Дешам Франциянинг Марокашга қарши бугунги ўйин учун таркибни қандай шакллантириши ҳақида маълумот берди.
Аввалроқ Mundo Deportivo нашри ярим ҳимоячи Адриен Рабьо ва ҳимоячи Дайот Упамекано грипп аломатлари туфайли жамоадошларидан ажратилгани ҳақида хабар берган эди.
“Бизнинг сўнгги маълумотларга кўра, Рабьо ва Упамекано ўйнайди. Агар улар майдонга туша олмасалар, Упамеканонинг ўрнини Австралия ва Тунисга қарши ўйинларда яхши ўйнаган Иброҳим Конате эгаллайди. Рабьонинг йўқлиги янада муаммоли бўлади. Агар унинг ўрнига Тунисга қарши учрашувни ўтказиб юборган Юсуф Фофана тушса мантиқан тўғри бўлади. Захирачилар ҳимоя марказида ўйнаса, бу осон бўлмайди. Фофана билан бўлган вариант анча ишончлироқ бўларди, чунки у Тчуамени билан узоқ вақт "Монако"да бирга ўйнаган", - деди Леклер СЭ нашрига.
Бугун, 14 декабрь куни Франсия терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати финалига чиқиш учун Марокаш билан ўйнайди. Бошланиши Тошкент вақти билан 23.59 да.