Кириш Регистрация

"Эспаньол"нинг Левандовски борасидаги шикояти рад этилди

Баҳо:
+ | -

"Эспаньол"нинг Роберт Левандовскининг дербидаги иштироки устидан берган шикояти рад этилди.

Эслатиб ўтамиз, клуб аввалроқ Ла Лигада 3 та ўйинга дисквалификация олган "Барселона" ҳужумчисининг ўйиндаги иштироки сабабли Испания Қироллик футбол федерациясига (РФЕФ) шикоят хати юборган эди. Мадрид марказий суди польякнинг дисквалификациясини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор чиқарди, натижада у ушбу ўйинда майдонга туша олди.

RFEF рақобат қўмитаси "оқ-кўклар"нинг шикоятини рад этди. "Эспаньол" бу қарорга рози эмас ва апелляция қўмитасида эътироз билдиради.

Киритилди: 19:46, 11.01.2023.
Ўқилди: 952 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.