"Бавария"нинг янги аъзоси Дэйли Блинд жамоадаги ўрни ҳақида ўз фикрларини айтди.
“Ҳозир қандай ҳолатда эканлигимни айтиш қийин. Машқлар, албатта, менга ёрдам берди. Жамоадошларим билан танишишга муваффақ бўлдим. Мен ўзимни яхши ҳис қиляпман ва келажакдаги қийинчиликларга тайёрман. "Бавария" - бой анъаналарга эга ажойиб клуб. Мен бу ерда эканлигимдан фахрланаман", - дея Блинднинг сўзларини келтиради Bayern & Germany.