"Бавария"нинг 36 ёшли дарвозабони Мануэль Нойер ўзининг келажак режалари билан ўртоқлашди.
Kicker нашрининг хабарига кўра, тажрибали дарвозабон жиддий жароҳат олганига қарамай, футболчилик фаолиятини якунлашни режалаштирмаяпти. Футболчининг қишки танаффус вақтида оёғи синган, шу сабабли у мавсум охиригача сафдан чиққан эди.
Манбага кўра, Мануэль келаси мавсум бошида сафга қайтиш ниятида. Дарвозабон яна бир неча йилни юқори савияда ўтказишни режалаштирмоқда.
2022/2023 йилги мавсумда Нойер Бундеслигада 12 та ўйин ўтказиб, 11 та гол ўтказиб юборган. Германиялик дарвозабоннинг "Бавария" билан шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.