Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

"Челси" келажакдаги ўйинини беш футболчи атрофида қуради. Уларнинг кимлигини биласизми?

Баҳо:
+ | -

Рис Жеймс

Риснинг позициясига қарамасдан, у "Челси"да муҳим рол ўйнайди дейиш мумкин. Негаки, Жеймс "Челси" билан қаттиқ боғланган академия "маҳсулоти" саналади. Аммо унинг бир камчилиги бор. У ҳам бўлса, жуда ҳам кўп жароҳат олишидир. Шу сабабдан Грэм Поттер даврида 23 ёшли ҳимоячи энг кўп ўйинларни ўтказиб юборган футболчига айланди. Жеймс ўз фаолиятида 135 та нуфузли ўйинларда қатнашган бўлса, шулардан 67 тасини тўпиқ, сон, тизза ва чов соҳасидаги жароҳатлар сабабли ўтказиб юборишга мажбур бўлган. Нима бўлганда ҳам, раҳбарият Жеймсга ишонади. Яқин келажакдаги ўйинларда унинг иштироки муҳим бўлиши айтилган. Турган гапки, шунга яраша унинг елкасига масъулият юкланади.

Мейсон Маунт

Шундай даврга келиб улгурдикки, Маунт яхши ўйнайдими ёки йўқ, мухлисларнинг унга бўлган симпатияси ўзгармайди. Чунки Маунт аллақачон нималарга қодир эканинию, жамоага қанчалар кераклигини исботлаб қўя олган. Ҳа, айни дамда Мейсон яхши спорт-формасида эмас. Аммо ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкинки, Маунт "Челси"нинг сўнгги уч мавсумдаги энг яхши ва барқарор фигурасидир. Устига-устак, Маунт ҳам "Челси" мактабидан чиққан. Шунинг учун унинг клубга бўлган садоқатига шубҳа қилмасак ҳам бўлади. Яқин келажакда уни Фрэнк Лэмпард ролида кўра бошласак, ажаб эмас. Боз устига, у ҳали ёш ва ўсишга қодир.

Вэсли Фофана

Жароҳат олишидан олдин ҳам кўриниб турган эдики, Фофана ҳали "Челси"га кўникиб кетишга улгурмаган. Аммо бу мавсумда Вэсли 2 та ўйинни тўлиқ майдонда ўтказган. Уларнинг иккисида ҳам "Челси" ғалаба қозонганди. Афсуски, худди Жеймс каби жароҳатлар гирдоби 22 ёшли қаҳрамонимизни ҳам тинч қўйганича йўқ. Агарда у жароҳатларсиз футболчи бўлганида, кўп эҳтимол, Тиагу Силва билан ажойиб тандем ҳосил қилган, "Челси" ҳам бошқачароқ футбол кўрсатган бўларди. "Челси" уни 80 миллион еврога сотиб олди ва бу пуллар оқланиши керак. Ўйлаймизки, Фофана ҳали ўсишда давом этади. Биз уни "Лестер"да нималарга қодир эканига гувоҳ бўлганмиз.

Карни Чумвуэмека

Потенциал ҳақида гап кетганида, суҳбатнинг бари мана шу йигит атрофида айланади. Худди кечаги ўйиндагидек, Карнига имкон бериб турилса, у албатта ўсади. Ҳа, Чуквуэмека ҳали ёш, тажрибасиз ва айрим тактик юкламаларни кўтара олмайди. Аммо бир нарса аниқки, унинг майдондалиги голлар бўлишини таъминлайди. Ҳаммаси секин-аста, табиий равишда амалга ошиши керак. Чунки Карнида юқори даражага чиқиш учун ҳамма нарса, тезлик, техника, ақл ва нигоҳ бор. Ҳаммасини вақт ҳукмига топширамиз холос.

Михаил Мудрик

Аввало, Мудрикнинг трансферини эътироф этиш керак. Бизнингча, дунёдаги жамики "Челси" фанатлари Мудрикнинг "Арсенал" тумшуғи тагидан ўғирлаб кетилганидан хурсанд. Ҳақиқатдан ҳам жамоага ҳужумда голлар ярата оладиган фигура жуда ҳам зарур эди. Шундай футболчи топилганга ўхшайди. Мудрик Эден Азарни "Стемфорд Бриж"даги давомчиси бўлишга лойиқ ўйинчи. 22 ёшли вингер яқин орада асосий таркиб вакили айланиши, кейинги мавсумларда эса муҳим феномен бўлиши ҳеч гап эмас. Шундагина, "Челси"нинг пуллари мақсадли сарфланган бўлади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 17:00, 22.01.2023.
Ўқилди: 3395 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.