Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Голландиялик футболчи «Атлетико»га ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

«Торино» сафида тўп тепаётган голландиялик 23 ёшли ҳимоячи Перр Схюрс фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fichajes саҳифаларида хабар берилган.

Манбага кўра, унинг хизматларига Мадриднинг «Атлетико» клуби қизиқиш билдирмоқда. Футболчи учун баҳсда «матрасчилар»нинг асосий рақиби «Лестер» ҳисобланади.

Перрнинг трансфер нархи 12 миллион еврога баҳоланмоқда. У ўтган ёзда Турин клуби сафига қўшилганди. У билан 2026 йилнинг ўрталаригача ҳисобланган узоқ муддатли меҳнат шартномаси тузилди.

А Сериянинг жорий мавсумида ҳимоячи 15 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голга ассистентлик қилди ва 3 та сариқ карточка олди.

Киритилди: 08:51, 07.02.2023.
Ўқилди: 961 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик