Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 0-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-0 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 2-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Ла лига «Барселона» билан боғлиқ можаро юзасидан баёнот берди

Баҳо:
+ | -

Испания Ла лигасининг деярли барча клублари «Барселона» билан боғлиқ можаро юзасидан баёнот билан чиқишди.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар 2016 йилдан 2018 йилгача Испания ҳакамлар қўмитаси вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейрага 1,4 млн евро миқдорида пул тўлаган. Бундан ташқари, "Барса" 2001 йилда Негрейрага 6,66 млн евро берган.

Бугун Ла лига ва Сегунданинг 40 та клуби вазият юзасидан баёнот берди. Ушбу баёнотга фақат "Реал" қўшилмади.

«Клублар Негрейра ва «Барселона» билан боғлиқ фактларни муҳокама қилишмоқда. Ла лига ушбу ишни диққат билан ўрганмоқда ва қонун доирасида иш кўради.

Ла лига Ижроқўмнинг барча аъзоларига ўтказилган турли ҳаракатлар, хусусан, прокуратуранинг хати, маълумотлар бериш ва бошқа ҳаракатларга ойдинлик киритиб берди. Олиб борилаётган суриштирув ишларига таъсир кўрсатмаслиги учун бу ҳаракатларни ҳозирча ошкор қила олмаймиз.

Ла лига клублари ушбу вазият юзасидан чуқур ташвишда эканликларини маълум қилишди ва улар вазиятни жиддий дея ҳисоблашмоқда. Қўшма баёнот бериш ҳақидаги таклифни Ла лига ва Сегунданинг 2та клубидан ташқари («Барселона» ва «Реал») барча жамоалари қўллаб-қувватлашди.

Ла лига ва клубларнинг ижроия қўмиталари маълум фактларни муҳокама қилишмоқда, содир бўлган вазиятдан ташвишга тушишмоқда ва Негрейра иши билан боғлиқ ҳар қандай қоидабузарликни аниқлаш устида фаол ишлашмоқда.

Ла лига ушбу масалани диққат билан кузатмоқда ва қонун доирасида ҳаракат қилади», – дейилади баёнотда.

Манба: sports.ru
Киритилди: 22:27, 21.02.2023.
Ўқилди: 4019 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.