“Манчестер Юнайтед”нинг бирданига уч нафар футболчиси Лондоннинг “Вест Хэм” клуби қизиқишлари доирасида. Ушбу рўйхатга ҳимоячи Харри Магуайр, ярим ҳимоячи Скотт МакТоминай ва ҳужумчи Энтони Марсьяль киритилган.
Football Insider хабарига кўра, ёзги трансфер ойнасида "Вест Хем" осон бўлмаса-да, ҳар учала футболчини ҳам қўлга киритишга ҳаракат қилади.
Агар Transfermarkt порталининг нарх белгиларига мурожаат қиладиган бўлсак, 29 ёшли Магуайр 30 миллион евро, 26 ёшли МакТоминай 30 миллион евро, 27 ёшли Марсьяль эса 15 миллион евро туради.
"Вест Хэм" ҳозирда АПЛ турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда.