"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг Испания чемпионлигини қўлга киритиш мақсади ҳақида гапирди.
"Ҳеч қачон Ла Лигада ғалаба қозонмаганман. Бу менинг "Барселона"даги тўртинчи йилим, бу совринга энг яқин бўлганим. Аммо ҳали кўп ўйинлар бор. Мен чемпионликни қўлга киритмоқчиман - бу бизнинг асосий мақсадимиз. Биз бунга эришиш учун бор кучимизни ишга соламиз.
Ҳар бир учрашув жуда муҳим. Лекин Бильбаодаги ўйин мавсумнинг энг қийинларидан бири бўлади. У "Эл Класико" олдидан бўлиб ўтади, шунинг учун бизга ғалаба керак. Биз бор эътиборимизни "Атлетик"га қаратганмиз, аммо "Реал" келаси ҳафтада эканлигини ҳамма билади. Агар иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонсак, жуда катта қадам ташлаган бўламиз. Аммо Ла Лига тугамагунча бу ҳеч қачон якуний бўлмайди" - деди де Йонг RAC1 билан суҳбатда.
“Барселона” турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва "Реал"дан 6 очко олдинда, Каталонияда бир ўйин кам. "Атлетик"га қарши ўйин бугун тунда бўлиб ўтади.