Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

ЕЧЛ. Е гуруҳи. «Ювентус» иккиталик «Оскар мукофоти»га муносиб жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

Ўйиндан олдин бразилиялик Оскар иккиталаб шедевр голлар киритади деб ўйлаганмидингиз? Менимча йўқ. Ҳаттоки унинг асосий таркибда ҳам майдонга тушиши кафолатланмаганди. Бироқ Оскар нафақат асосий таркибда майдонга тушди, балки иккита гол ҳам киритди.

Бироқ бу куни рақиб анча айёр “Ювентус” эди ва улар «Оскар мукофоти»га муносиб жавоб бера олишди.

Аввалига Оскарнинг зарбалари бир ёдга оламиз. Ҳа, майли биринчисида Бонуччи ёрдам бериб юборди, дедингиз, ҳақсиз! Лекин иккинчи голга келганда, унга «супер»дан бошқа таъриф ҳақорат бўлиши мумкин эди.

Аммо мана шундай чиройли голлар ҳам жамоанинг ирода кўрсатиши учун етарли бўлмади. Олдин Видал, ўйин охирларига бориб эса захирадан сафга қўшилган Куалярелла гол киритиб ўртадаги мувозанатни тиклай олди.

Гуруҳдаги иккинчи учрашувда эса Генрих Мхитаряннинг дубли «Шахтёр»га ғалаба келтирди.

ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ
E ГУРУҲИ
1-тур

ЧЕЛСИ (Англия) – ЮВЕНТУС (Италия) 2:2 (2:1)
Голлар: Оскар (31, 33) – Видаль (38), Куальярелла (80).

Челси: Чех, Иванович, Давид Луиз, Терри, Э. Коул, Рамирес (Бертран, 69), Оби Микел, Лэмпард, Э. Азар, Оскар (Мата, 74), Торрес.
Ювентус: Буффон, Бардзальи, Бонуччи, Кьеллини, Пирло, Видаль, Маркизио, Лихтштайнер (Исла, 77), Асамоа, Вучинич (Матри, 88), Джовинко (Куальярелла, 75).

ШАХТЁР Украина – НОРДШЕЛЛАНД Дания 2:0 (1:0)
Голлар: Мхитарян (44, 76).

Шахтёр: Пятов, Срна, Кучер, Ракицкий, Рац, Фернандиньо, Гюбшман, Илсиньо (Алекс Тейшейра, 70), Мхитарян, Виллиан (Коста, 81), Луис Адриано (Девич, 75).
Нордшелланд: Хансен, Паркхерст, Окоре, Рунье, Мтилига, Аду, Стокхольм, Лорентсен (Нордстранд, 72), Кристенсен (Кристиансен, 62), Джон (А. Лаудруп, 81), Бекманн.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:36, 20.09.2012.
Ўқилди: 5179 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.