"ПСЖ" Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемнинг трансфери бўйича музокараларни фаоллаштиришга тайёр, чунки ҳужумчи Килиан Мбаппенинг парижликлар сафидаги келажаги борасида ноаниқлик бор, деб хабар қилмоқда AS журналисти Пакойо Дельгадога таяниб.
Манбага кўра, "ПСЖ" Мбаппенинг жамоани тарк этишни хоҳлашидан қўрқмоқда. Бундай сценарийда парижликлар Беллингемни қўлга киритиш учун бор кучларини сарфлашга тайёр.
19 ёшли инглиз футболчиси жорий мавсумда клуб сафида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt унинг бозор қийматини 120 миллион еврога баҳоламоқда.