"Милан" спорт директори Фредерик Массара клуб ҳужумчи Рафаэль Леау билан шартномани узайтирмоқчи эканлигини маълум қилди.
“Биз Леау билан шартномани узайтирмоқчимиз, у ҳам шуни хоҳлайди. Баъзи муаммолар бор, лекин биз ечим устида ишлаяпмиз. Бизга мавсум якунига қадар бир қарор керак. Рафаэль охирги сўзни айтади. Фоизлар ҳақида гапириш осон эмас, лекин мен буни 50/50 деб айтган бўлардим", - дея Массара сўзларини келтирган Фабрицио Романо.
Олдинроқ 23 ёшли футболчининг янги шартномаси 2026 йилнинг июнига қадар амалда бўлиши ва футболчи бонусларни ҳисобга олмаганда йилига 4,5 миллион евро олиши хабар қилинганди.
2022/23 йилги мавсумда Леау “Милан” сафида барча мусобақаларда 36 та ўйинда 11 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.