Кириш Регистрация

Серхио Рамос Моуриньо билан келишмай қолгани сабаб «Реал»дан кетмоқчи

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Серхио Рамос мавсум якунига етгач, фаолиятини Англиянинг бирор-бир топ-клубида давом эттириши мумкин.

Англиянинг «Манчестер Сити» ва «Челси» клуби 26 йшли футболчининг жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо билан келишмай қолганидан фойдаланиб уни сотиб олишга тайёр. Ёдингизда бўлса, ўтган ҳафтада Моуриньо Европа чемпионлар Лигасининг 1-турида «Манчестер Сити»га қарши учрашувда Серхио Рамосни захира ўриндиғида қолдирган ва асосий таркибда ёш Рафаэл Варанни синаб кўрганди.

«Моуриньо кийиниш хонасида футболчиларга ҳар хил муомала қилади.  Жозега яқин бўлган португалияликлар гуруҳи мавжуд, Рамосга ўхшаганлар бўлса ўзларини чегаралангандек ҳис қилишади. Футболчи ва мураббий бир-бирларига ишонишмайди. Бу қандай якун топиши мавсум охирига бориб аниқ бўлади».

«Агар Моуриньо жамоада қоладиган бўлса, Рамос «Реал»дан кетади. Уни «ПСЖ»да, Россия ва Англияда юқори нархга баҳолашади. Унинг трансфер нархи эса 50 миллион евро атрофида», дея испаниялик журналист Альфредо Дуронинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Talk SPORT» телеканалининг энг оммабоп кўрсатуви «Punto Telota».

Маҳаллий «Football Espana» нашрининг хабар беришича, Рамос иккинчи кундирки захира таркиби билан шуғулланмоқда ва «Райо Вальекано»га қарши учрашувда охир-оқибат яна Варан асосий таркибда туширилиши кутилмоқда.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 13:57, 22.09.2012.
Ўқилди: 5392 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.