Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Суперкомпьютер "Арсенал" очколар йўқотганидан кейин АПЛ якуний жадвалини тахмин қилди. Унда чемпион ўзгарган, ЕЧЛ учун кураш авжида

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби ички чемпионатда август ойидан бери етакчилик қилиб келаётган эди. Аммо сўнгги икки тур, жамоа учун омадсиз кечди. "Ливерпуль" ва "Вест Хэм" майдонларига сафарлар чоғида Микель Артета шогирдлари тайёр ғалабаларни қўлдан чиқариб, жами 4 очко йўқотишди. Натижада, орадаги фарқ қисқариб кетди. Айни дамда "Арсенал" "Манчестер Сити"дан бир ҳафта олдингидек, 8 очко эмас, балки 4 очко олдинда холос. Пеп Гвардиола йигитларининг қўлида битта заҳира ўйини бор бўлиб, уларни "Арсенал" билан ўзаро ҳисоб-китоб ҳам кутиб турибди. 26 апрель куни чемпион ким бўлиши, катта эҳтимол билан ҳал қилинади.

"Арсенал" қайд этган кетма-кет дуранглар амалдаги чемпионларга қўл келди дейиш мумкин. Улар энди чемпионликни ҳимоя қилиш учун яхши имкониятга эгалар. Сўнгги турда, шунингдек, ЕЧЛ учун кураш олиб бораётган "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" мағлубиятга учради. АПЛда қолиш учун ҳаракат қилаётган "Лестер Сити" "Эвертон" ва "Ноттингем Форест" жамоалари ҳам муҳим очколардан қуруқ қолди. Мана шундай ҳолатда, яна суперкомпютер прогнозларига таянамиз. Махсус алгоритмли қурилма сўнгги турдаги натижаларни таҳлил қилиб чиққан ҳолда хулосалар берди. Унга кўра, энди чемпион номи ўзгаради. "Манчестер Сити" 38 турдан кейин ўта кичик фарқ билан мусобақа ғолиблигини қўлга киритади. Аммо бу ғолиблик очколар ҳисобига бўлмайди. Икки даъвогарни турнир сўнгида фақатгина тўплар нисбатигина ажратади. Унда "шаҳарликлар" ўз рақибидан кўпроқ гол урган ҳолда, камроқ гол ўтказган бўлади. Натижада, Гвардиола Англиядаги охирги 6 йилда бешинчи чемпионлигини нишонлайди.

Кучли тўртлик учун курашда ўзгариш бўлмаслиги кутилмоқда. "Манчестер Юнайтед" ҳам, "Ньюкасл" ҳам ҳозир ва май ойлари оралиғида ўз позицияларини сақлаб қолиши кўзда тутилган. Аммо умумий еврокубоклар борасида бироз ўзгариш бўлади. Кутилмаганда, "Брайтон" саккиз тур ичида "Тоттенхэм"дан ўзиб кетиб, бешинчи ўринга чиқиб олади ва Европа лигаси йўлланмасини қўлга киритади. Конференсиялар лигасида ўйнашга имкон берувчи еттинчи ўрин эса "Ливерпул"га насиб этиши айтилган.
Шундай пайтда эътиборни жадвалнинг иккинчи якунига қаратамиз. "Манчестер Сити"дан учралган мағлубият сабабли "Лестер" АПЛдан қуруқ қолиши мумкин. Аммо суперкомпютер тахминларида ундай эмас. "Тулкилар" бир амаллаб элитада жон сақлаб қолади.

Дин Смит жамоаси АПЛда қолиш билан бир пайтда, бошқа бир клуб турнирни тарк этади. Бу Шон Дайчнинг "Эвертон"идир. Ливерпулликлар ўтган мавсумда ҳам Чемпионшип домидан зўрға қурулиб қолганди. Бу сафар ундай бўлмайди. "Эвертон", "Ноттингем" ва "Саутгемптон"га қўшилган ҳолда қуйи лигага йўл олади. Ҳозирда сўнгги бешта ўринда турган клубларни атиги 6 очкогина ажратиб турибди. Келаётган турда айрим ўйинлар борки, уларнинг ўрни жуда катта, олти очкога тенг баҳслардир. Бунга мисол тариқасида "Арсенал" - "Саутгемптон", "Кристал Пэлас" - "Эвертон", "Ливерпуль" - "Ноттингем", "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" тўқнашувларини келтириш мумкин.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 08:31, 18.04.2023.
Ўқилди: 6648 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.