“Бавария” ҳимоячиси Альфонсо Дэвис Германия чемпионатининг 29-тури доирасида “Майнц”га қарши ўйинда (1:3) жароҳат олди, деб хабар беради Bild.
Манбага кўра, 22 ёшли канадаликда соннинг орқа мушакларида чўзилган. У 6 ҳафтани ўтказиб юборади ва бу мавсум бошқа ўйнамайди.
Жорий мавсумда Дэвис 38 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.