Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

«Икки қўчқорнинг калласи бир қозонда қайнамайди» — «Сан Сиро»ми ёки «Жузеппе Меацца»?

Баҳо:
+ | -

«Сан Сиро» номи билан машҳур бўлган ва «Жузеппе Меацца» деб ҳам аталадиган стадионни билмайдиган футбол мухлиси бўлмаса керак. Ушбу ўйингоҳ ҳар иккала жамоанинг ҳам уй баҳсларига мезбонлик қилади ва бу кўплаб мунозараларга сабаб бўлган.

«Милан» мухлисларининг нима учун ушбу стадионга кўпроқ даъво қилишларининг сабаблари етарли. Биринчидан, «Сан Сиро» очилган йилдан (1926) бошлаб 1935 йилгача «россонерилар» унга якка эгалик қилган. Ўша йили эса аренани миланликлар маҳаллий консулга сотишга мажбур бўлган. «Интер» эса ўтган давр мобайнида бу стадионда бирор марта ёлғиз ҳукмронлик қилмаган. Яна бир жиҳати шундаки, «Милан»нинг «Пирелли шиналари»ни ишлаб чиқарувчи президенти Пьеро Пирелли стадион қурилишига ҳомийлик қилган. Бундан ташқари айнан «россонерилар» бу ерда катта учрашувларни ўтказган бўлиб, ўзларини умуман «Интер»га тенг кўришмайди.

«Интер» мухлисларининг асосий даъвосига сабаб - бу машҳур футболчи Жузеппе Меацца бўлиб, у А Серияда 200 та гол урган ҳамда 2 та ЖЧда ғолиб бўлган. У фаолиятининг асосий қисмини «нерадзуррилар» сафида ўтказган бўлиб, 348 та ўйинда майдонга тушган. «Милан» шарафини эса атиги 37 та баҳсда ҳимоя қилган. Бутун дунё ушбу аренани асосан, «Жузеппе Меацца» деб эмас «Сан Сиро» деб билишади. Бу омил эса «Интер» мухлисларини бироз хафа қилади.

Тарих эса қуйидагича. 1947 йилгача ҳар иккала клуб учун ҳам ўз уй ўйинларини ўтказишга стадион бўлмаган. Натижада «Сан Сиро»да алмашиб баҳсларни ўтказишга тўғри келган. Бунгача «Интер»нинг уй учрашувлари «Сивича» номли кичик аренада бўлиб ўтган. «Сан Сиро»нинг бўлинишига асосан молиявий пул тежаш сабаб бўлган. Чунки бу ердаги ижара нархи анча баланд. Бундан ташқари стадион жойлашувининг қулайлигини ҳам унутмаслик керак. У Миланнинг ўртасида жойлашгани сабабли мухлисларга айни қулайликларни тақдим этади. Шунингдек, ушбу омиллар иккала жамоа ўртасидаги интригани ҳам кескин ошириб юборган. Албатта, мухлисларнинг ўзаро стадион талашиши сиз кутган азартни келтириб чиқариши табиий. «Дерби Делла Мадоннина» учун бундан ортиғини тасаввур қилиш қийин.

Расмийликка мурожаат қилсак, «Милан» бу ердаги илк ўйинини 1926 йилда ўтказган бўлса, «Интер»га ушбу ҳуқуқ 1947 йили теккан. 1926 йил, яъни «Сан Сиро» қурилгунга қадар бу икки клуб бошқа-бошқа стадионда ўйнаган. 1899 йили «Милан»га крикет ва футбол гуруҳ эгаси Альфред Эдвардс исмли шахс томонидан асос солинган. Икки йил ичида «россонерилар» илк чемпионликларини қўлга киритган. 1908 йилда «Милан» хорижий футболчилар билан шартнома имзолашни бошлаган заҳоти клуб иккига бўлинди ва «Интер» ажралиб чиқди. «Интер» дастлаб ўз уй ўйинларини номаълум майдонда ўтказган, бироқ унинг ҳолати талабга жавоб бермагач, Милан шаҳри расмийлари «Сивича» аренадан фойдаланиб туришга рухсат берди.

1913 йили янги ўйингоҳ қуриб битказилганига қарамай негадир «Интер» «Сивича»дан воз кечмади. 1947 йилда эса «Сан Сиро»ни бўлиш тўғрисида битим имзоланди. Ушбу стадион 1934 йилги ЖЧнинг 3 та баҳсига ҳам мезбонлик қилган. 1950-80 йиллар оралиғида бу ерда қайта таъмирлаш ишлари ўтказилган бўлиб, ҳозирда 80,018 томошабинни ўз бағрига сиғдира олади ва мамлакатнинг энг катта аренасига айланган. 1980 йили ҳар иккала жамоа учун ҳам ўйнаган машҳур футболчи Жузеппе Меацца шарафига стадионга ушбу футболчининг номи ҳам берилган. Ўзи умуман олганда, «Интер» ва «Милан»да тўп тепган ўйинчилар талайгина: Кака, Пирло, Баджо...

Келажак. «Сан Сиро»нинг ёнида 60 минг сиғимли яна бир стадион қурилиши режалаштирилган. Бу асосий аренадан 20 мингча камроқ. Чунки бир шаҳарнинг мухлисларини икки стадионга мувофиқ тақсимлаш албатта, имконсиз. Шунга қарамай, «Сан Сиро»нинг келажаги ҳали ҳам номаълумлигича қолмоқда.

 

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади 

Киритилди: 07:58, 09.05.2023.
Ўқилди: 2492 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.