Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Бокс-2023. Ҳасанбой Дўсматов амалдаги жаҳон чемпионини енгиб, ярим финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионатининг чорак финал жангларини юқори нотада бошладик. Ҳасанбой Дўсматов -51 кг вазн тоифасининг амалдаги чемпиони япониялик Томоя Цубойга қарши шиддатли жанг олиб борди.

Биринчи бўлимда зарбалар сони ва аниқлиги борасида ватандошимиз устунликка эришди ва ҳакамларнинг 4 нафарининг овозини олди.

Иккинчи раундда вазият бироз тенглашди, бу сафар 3 ҳакам ҳамюртимизнинг устунлигини эътироф этди. Учинчи бўлимда эса япониялик боксчи фаолликни оширди ва бўлимни ўз фойдасига ҳал қилди.

Якуний баҳоларни ҳисоблашда эса қўшимча икки ҳакамнинг овозлари ҳам инобатга олинди. Натижада Ҳасанбой 4:3 ҳисобида жангни ўз фойдасига ҳал қилди ва ярим финалга йўл олди.

Бугун яна 11 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади:

-57 кг: Абдумалик Ҳалаков - Ишиш Юсуф (Иордания) (Б ринг, 14:25 дан сўнг)

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Лоунес Хамраоуи (Франция) (А ринг, 15:10 дан сўнг)

-71 кг: Саиджамшид Жаъфаров - Игорь Свиридченков (Россия) (Б ринг, 15:25 дан сўнг)

-92 кг Лазизбек Мулложонов - Сезар Ла Круз (Куба) (А ринг, 16:25 дан сўнг)

-54 кг: Ойбек Жўраев - Габриэль Эскобар (Испания) (Б ринг, 18:40 дан сўнг)

-60 кг: Мужибилло Турсунов - Всеволод Шумков (Россия) (Б ринг, 18:55 дан сўнг)

-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Рониэль Иглесиас (Куба) (Б ринг, 19:25 дан сўнг)

-75 кг: Аълохон Абдуллаев - Филип Акилов (Венгрия), (Б ринг, 19:55 дан сўнг)

-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Альфонсо Домингез (Озарбайжон) (А ринг, 20:25 дан сўнг)

+92 кг: Баҳодир Жалолов - Қамшибек Қўнқабаев (Қозоғистон) (Б ринг, 21:10 дан сўнг).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:26, 10.05.2023.
Ўқилди: 4291 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5401]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2674]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2523]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2474]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1798]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1775]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1712]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1537]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1448]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик