«Манчестер Сити»нинг собиқ футболчиси Жолеон Лескотт Чемпионлар лигаси ярим финалида Хосеп Гвардиола шогирдларининг «Реал» устидан қозонган йирик ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
«Манчестер Сити» бу оқшомни ўзи кутгандек ўтказди. Бундай рақиб устидан ишончли ғалаба табриклашга лойиқ», - дея УЕФА матбуот хизмати Лескоттнинг сўзларидан иқтибос келтиради.
«Манчестер Сити» жавоб ўйинида «Реал»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Биринчи ўйин 1:1 ҳисобида якунланганди.