Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

"Барселона": Иккита вариантимиз бор

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ёзги трансфер ойнаси учун катта режаларга эга. “Кўк-анорранглилар” асосий мақсад – аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессидан ташқари ярим ҳимоя чизиғини ҳам кучайтиришга ҳаракат қилмоқда, деб хабар беради Mundo Deportivo.

Манбага кўра, "Барса" учун энг кўп маъқул келадиган вариантлар "Реал Сосьедад" футболчиси Мартин Субименди ва "Бавария" ярим ҳимоячиси Жошуа Киммихдир. Субименди сотиб олиш нисбатан қулайроқ, чунки трансфер нархи аллақачон маълум ва келишилган - 60 миллион евро. Шунга қарамай, "Сосьедад" ярим ҳимоячини "Барса"га осонликча бериш ниятида эмас. Басклар жамоаси бош мураббийи Иманол Альгуасилнинг сўзларига кўра, клуб Субимендини қолишга кўндириш қийин бўлмайди, чунки у анчадан бери Чемпионлар лигасида иштирок этишни орзу қилган ва “Реал Сосьедад” кейинги мавсум турнирда иштирок этиш учун деярли йўлланмани қўлга киритган.

Киммих билан вазият анча мураккаб: унинг шартнома бўйича яна икки йил "Бавария"да ўйнаши бор, Бундеслигада муаммолар бор клуб асосий ўйинчиларни йўқотишни истамайди. Киммих "Бавария"ни жуда ҳурмат қилади, бу эса уни "кўк-анорранглилар" лагерига жалб қилиш жуда қийин бўлишининг яна бир сабабидир. "Барселона" ҳали мюнхенликлар жамоаси билан расмий алоқага чиқмаган ва яқин орада буни режалаштирмоқда.

Киритилди: 15:52, 26.05.2023.
Ўқилди: 3754 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.