Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Моуриньо пенальтилар сериясида нега ҳимоячиларга ишонди?

Баҳо:
+ | -

Европа Лигаси финалидаги пеналтилар серияси, биринчидан, учта пеналтидан иккитасини бартараф этган Яссин Бунунинг қаҳрамонлиги, иккинчидан, Гонсало Монтьелни икки марта пеналти тепишга мажбур қилган ВАР аралашуви билан эсда қолади.

Аргентиналик футболчининг биринчи зарбасини Руи Патрисиу қайтарди, бироқ ҳакамлар дарвозабон дарвоза чизиғини эртароқ тарк этди, деб ҳисоблади ва Монтьелга иккинчи имконият берди ва у ғалаба голини киритди.

Аммо диққат қилиш керак бўлган яна бир нуқта бор. Жозе Моуриньо пеналти тепиш учун кимларни тайинлагинига эътибор қаратдингизми? Белотти, Вейналдум ва Эль-Шаарави майдонда бўлишса-да, ўз уринишларини амалга оширишга муваффақ бўлган бу уч кишидан бирортаси ҳам ҳужумкор ўйинчи эмасди.

Энди зарбаларни бажарганларнинг статистикасига эътибор беринг. Браян Кристанте - юқори даражадаги фаолиятида атиги 3 та пеналти (2 таси муваффақиятсиз), бу мавсумда атиги битта. Ҳимоячилар Жанлука Манчини ва Рожер Ибанез - бутун фаолияти давомида умуман пеналтй тепмаган.

Афтидан, Жозе Яссин Буну ва “Севилья” мураббийлари ким қандай зарба беришини яхши ўрганган, дея пеналти тепмаган футболчиларни танлади ва хато бўлиб чиқди.

Тўғри, бу назариянинг ҳам қарши аргументи бор: ўйин якунига қадар "Рома"да пеналти тепиш тажрибасига эга атиги 4 киши қолган эди: Кристанте, Белотти, Вейналдум ва Залевски. Эҳтимол, қолган уринишлар улардан бири томонидан амалга оширилиши керак эди.
Ҳар ҳолда, Жозенинг ҳийла-найранг ҳаракати натижа бермади – фақат Кристанте гол урди, марокашлик посбон эса ҳимоячиларнинг зарбаларини тайёргарликсиз бартараф этди.

Айтганча, бу мавсумда худди шундай ҳийлани бошқа португалиялик, “Спортинг” устози Рубен Аморим ҳам амалга оширди, у “Арсенал”га қарши пеналтилар сериясида 11 метрлик зарба беришда деярли тажрибасиз футболчиларни тайинлаган эди, лекин улар топшириқни аъло даражада уддалашган эди.

Киритилди: 16:16, 01.06.2023.
Ўқилди: 2817 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.