"Милан" "Вильярреал" ҳужумчиси Самуэль Чуквуэзенинг трансфери устида ишлашда давом этмоқда.
Италия клуби яқинда "Реал" билан бирга 24 ёшли футболчига асосий даъвогарлардан бири сифатида кўрилаётганди.
Sky Sport нашрининг сўнгги хабарига кўра, сешанба куни Милан раҳбарияти Чуквуэзе вакиллари билан учрашув ўтказган. Томонлар мумкин бўлган ҳамкорлик шартларини муҳокама қилишди, аммо ҳозирча ҳеч нарса бўйича келишиб олишмади. Расмий музокаралар ҳали бошланмаган.
Самуэль Чуквуэзе ўтган мавсумда "Вильярреал"нинг 50 та ўйинида майдонга тушиб, 13 та гол ва 11 та голга ассистентлик қилган. Transfermarkt портали ҳужумчининг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.