"Милан" "Ньюкасл"га ўтадиган Сандро Тоналига ўринбосар топди, дея хабар беради Pazzi Di Fanta.
Манбага кўра, итальян клуби "Бенфика" ярим ҳимоячиси Флорентино Луисни ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Милан" раҳбарияти футболчининг эҳтимолий трансфери бўйича вакиллари билан алоқага чиққан. Футболчининг шартномасида товон пули 30 миллион еврони ташкил этади.
Флорентино Луис "Бенфика" тарбияланувчиси. 2022/23 йилги мавсумда футболчи барча мусобақаларда жамоаси сафида 54 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голли узатмани амалга оширган.
Transfermarkt.com портали 23 ёшли португалияликнинг нархини 20 миллион еврога баҳоламоқда.