32 ёшли португалиялик ҳимоячи Марио Руй ёзда Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш учун "Наполи"ни тарк этиши мумкин.
Инсайдер Алфредо Педулла хабарига кўра, футболчининг хизматларига "Ан-Наср" қизиқмоқда.
Журналистнинг фикрича, Саудия клуби яқин орада футболчини қўлга киритишга ҳаракат қилади. Эслатиб ўтамиз, португалиялик яна бир юлдуз Криштиану Роналду "Ан-Наср"да тўп тепмоқда.
Руйнинг неаполликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган. Transfermarkt портали унинг қийматини саккиз миллион еврога баҳоламоқда.
Португалиялик футболчи ўтган мавсум А Серияда 22 ўйин ўтказиб, 6 та голли узатмани амалга оширган.