Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор - Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Гарет Саутгейт Англия терма жамоаси учун Европа чемпионлари сафидан бешта юлдузни жалб этади

Баҳо:
+ | -

Европанинг 21 ёшгача бўлган футболчилари ўртасидаги чемпионати Англия учун омадли якунланди. "Ёш шерлар" 39 йилдан кейин илк бор яна қитъа шоҳсупасига кўтарилди. Ли Карсли бошчилигидаги ёш юлдузлар финалгача бирорта гол ўтказмай етиб келди ва якунда чемпионликни тантана қилди. Ёшларнинг бундай муваффақияти уларнинг тез орада миллий терма жамоага чақирилишини англатади. Қуйида Гарет Саутгейт томонидан жиддий кузатилаётган футболчилар номи келтирилади.

Жеймс Траффорд – дарвозабон

Жеймс Траффорд турнир давомида энг яхшиларидан бири бўлиб келди. Аммо унинг маҳорати финалда синалди. 96 дақиқадаги пенальтини қайтариб, Англияни чемпион қилган, айнан "Манчестер Сити" дарвозабони эди. 20 ёшли футболчи тез орада "Бёрнли"га ўтади. Унинг трансфери 19 миллион фунт бўлиши айтилган. Бу эса Траффордни Англия тарихидаги энг қиммат учинчи дарвозабонга айлантиради. Дунёдада фақатгина 16 та дарвозабонгина бундан қиммат нархда сотилган холос
Шундай экан, Саутгейт ҳеч иккиланмасдан Траффордни терма жамоага жалб этса бўлади.

Леви Колвилл

Саутгейт Колвиллни аллақачон катталар жамоасига таклиф этган эди. Аммо Европа чемпионати сабаб ҳимоячи Ли Карсли ихтиёрига жўнатилади. Сўнгги 12 ой ичида энг эътиборни тортган ёш футболчилар ичида Колвилл ҳам бор. Уни "Челси" "Брайтон"га ижарага бериб, адашмади. Колвилл "чағалайлар" билан ажойиб даража намойиш этганди. 20 ёшли футболчига "Брайтон"нинг ўзи ва "Ливерпуль" йирик таклифлар билан келди. Аммо "Челси" ўз қўлидаги тайёр талантни қўлдан чиқариб юбормоқчи эмас. Ҳозир Колвилл "тегиниб бўлмас" футболчига айлантирилган.

Кёртис Жонс

Охирги олти ой Жонс учун омадли келди. Футболчи "Ливерпуль" сафида асосий таркибга кира олди. Ўтган масвумнинг сўнггидаги муваффақиятли юришларда Жонс Клопп жамоасида катта кўламдаги ишни бажарди. 22 ёшли ярим ҳимоячининг ҳозирги спорт формаси Саутгейт учун айни муддао. У Жордан Хендерсоннинг Англия терма жамоасидаги ўрнини Жонсга бериши мумкин. Европа чемпионлигида Ли Карсли тузган жамоада энг савияли вакиллардан бири, шубҳасиз Кюртис Жонс эди.

Морган Гиббс-Уайт

Гиббс-Уайт Англия ёшлари билан Европа биринчилигида ҳужумчи вазифасини бажарди. Аммо у "Ноттингем" сафида асосан ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида фойдаланилади. 23 ёшли футболчи ўтган мавсумда 3 та ассист ва шунча гол урган. Европа чемпионатида эса Морган 5 та баҳсда 3 та ассист ва 1 та голга муаллифлик қилди. Бу натижаларнинг ҳаммаси "Вулверхэмптон" академиясидан чиққан футболчини Англия катталар термаси томон чорлайди. Тез орада унинг ҳам чақирилишини кўрсак, ажаб эмас.

Коул Палмер

Палмернинг майдондаги аниқ позицияси мавжуд эмас. Англия билан у асосан ҳар икки қанотда ҳаракат қилди. "Манчестер Сити" ҳужумчиси ярим финалда Исроил ёшларини чарчатган эди. Финалда эса айнан унинг жарима зарбасидан урган голи, якунда инглизлар ғалабасини таъминлади. Гвардиола жамоасида Палмер жами 38 та ўйин ўтказди. Янги мавсумда уни ижарага бериш, яхши эффект бериши мумкин. Аммо "шаҳарликлар" сафида ҳам Фодендан кейинги ўринда, ундан ҳам фойдаланса бўлади. Саутгейт эса Палмерни аллақачон ўз рўйхатига киритиб қўйди.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 12:01, 12.07.2023.
Ўқилди: 2596 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.