"Арсенал" ҳужумчиси Фоларин Балогун ўзига янги жамоа излашда давом этмоқда. Журналист Фабрицио Романонинг фикрича, америкалик футболчининг келажаги трансфер ойнасининг кейинги кунларида ҳал қилиниши керак.
Манбанинг хабар беришича, футболчига айни дамда Франциянинг “Марсель” клуби ва Италиянинг бир қанча топ-клублари қизиқиш билдирмоқда. "Арсенал" ўз футболчиси учун 60 миллион евро талаб қилмоқда.
Балогун ўтган мавсумни Франциянинг “Реймс” жамоасида ижара асосида ўтказди ва бунинг учун у 21 та гол киритди. Футболчи "Арсенал"да қолишни истамаяпти, чунки у асосий таркибда ўйнаш ниятида.