"Брентфорд" ярим ҳимоячиси Серхи Каньос "Валенсия"га ўтиш истагини билдирди.
Relevo хабарига кўра, бир муддат олдин Каньос қуйидаги сўзларни айтганди: "Мен "Валенсия"да ўйнашни ўйлаяпман".
Нашрнинг ёзишича, бу истак кундан-кунга кучайиб бормоқда ва шунинг учун 26 ёшли спортчининг Испания жамоасида пайдо бўлиш эҳтимоли жуда юқори.
Бироқ "Брентфорд" бу трансферни тўсиб қўйган, бунинг устига "Валенсия" трансфер нархини тўламаслигини айтган, ҳозирда "Валенсия" ва Каньос шахсий келишувга эришган.