Кириш Регистрация
04/10 21:30 Наполи 3-1 Комо
04/10 23:45 Верона 2-1 Венеция
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас - Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол - Мальорка
05/10 18:00 Удинезе - Лечче
05/10 19:00 Арсенал - Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер - Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм - Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити - Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:00 Аталанта - Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

АПЛнинг энг катта маошга эга бўлган футболчилари: Рэшфорд нечанчи ўринда турибди?

Баҳо:
+ | -

Яқиндагина "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд янги шартномага имзо чекканди. Бу орқали футболчи Премьер-лиганинг энг яхши ҳақ тўланадиган футболчиларидан бирига айланди. Янги битим борасида ҳужумчи ва клуб раҳбарияти ўртасидаги музокаралар жуда узоқ давом этди.
25 ёшли футболчи 2021-22 йилги мавсумда ўз клуби каби яхши натижа қайд эта олмаганди. Бу эса Рэшфордни "Арсенал" ва "ПСЖ"га ўтади деган гапларга сабабчи бўлди. Бироқ, ўтган мавсум Эрик тен Хаг уни яна қайтадан кашф этди. Рэшфорд у мавсумда 30 тадан кўп голга муаллифлик қилган эди.

The Athletic нашри берган маълумотда айтилишча, Маркус Рэшфорд "Олд Траффорд"да қолиш учун Англия ва Саудиядан келган кўплаб таклифларни рад этган. У аслида 2024 йилда эркин агентга айланиши керак эди. Аммо ҳужумчи, ҳозир 2028 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Ушбу битим Каррингтондан чиққан юлдузни "МЮ"нинг энг яхши маош олувчисига айлантиради. Рэшфорд, эндиликда, Жейдон Санчонинг йиллик, 18 миллион фунтли маошидан ҳам кўп ишлайди. Унинг эски шартномасида, ҳафтасига 200 минг фунт берилиши кўзда тутилган эди. Бу йилига 10 миллиондан сал кўпроқ бўларди. Жамоадаги Санчо, Рафаэль Варан, Каземиро, Антони Марсьяль ва Бруну Фернандешлар Рэшфорддан кўп ишларди.

Маркус Рэшфорднинг янги шартномаси футболчини АПЛ доирасида ҳам энг яхши иш ҳақи тўланадиганлар қаторига қўшди. Ҳафтасига 375 минг фунтлик маош, ҳужумчини бу борада Эрлинг Холандга яқинлаштиради. Фақатгина Кевин Де Брюйне Рэшфорддан кўп маошга эга. Умуман олганда, Рэшфорд АПЛдаги энг йирик суперюлдузларни ҳам маош масаласида ортда қолдирди. Масалан, Муҳаммад Салоҳ, Рахим Стерлинг, Жек Грилиш ёки Букайо Сакалар ҳам яқин давр ичида ўз жамоалари билан йирик битимлар тузган. Аммо, энди уларнинг ҳеч бири Рэшфордчалик катта маош олмайди. Қуйида Англия элитасидаги энг йирик ҳақ тўланадиган футболчиларнинг олди ўн бешталиги билан танишасиз.

1. Кевин Де Брюйне – 20.8 миллион фунт
2. Эрлинг Холанд – 19.5 миллион фунт
3. Маркус Рэшфорд – 19.5 миллион фунт
4. Жейдон Санчо – 18.2 миллион фунт
5. Муҳаммад Салоҳ – 18.2 миллион фунт
6. Каземиро – 17.6 миллион фунт
7. Рафаэль Варан – 17.5 миллион фунт
8. Рахим Стерлинг – 16.9 миллион фунт
9. Жек Грилиш – 15.6 миллион фунт
10. Букайо Сака – 15 миллион фунт
11. Габриэл Жезус – 13.7 миллион фунт
12. Антони Марсьяль – 13 миллион фунт
13. Жон Стоунз – 13 миллион фунт
14. Кай Хаверц – 13 миллион фунт
15. Рис Жеймс – 13 миллион фунт.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 21:21, 19.07.2023.
Ўқилди: 3713 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.