Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

ЛОНДОН-2012. Ўзбекистонлик Олимпиада совриндорининг организмидан тақиқланган модда топилди

Баҳо:
+ | -

2012 йилги Лондон Олимпиадасида Ўзбекистон номидан иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритган эркин курашчи Сослан Тигиев допинг истеъмол қилганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда, Associated Press ахборот агентлигига асосланиб, UzDaily.Uz хабар бермоқда.

74 килограмм вазнгача баҳсларда иштирок этган эркин курашчи Сослан Тигиевнинг допинг текширувлари жавоби ижобий чиққан – унинг организмидан метилгексанеамин стимулятори топилган ва спортчи Олимпиада медалидан маҳрум қилинган.

Associated Press’нинг ёзишича, Олимпиада ўйинлари бронза медали учун баҳсда Сослан Тигиевга имкониятни бой берган венгриялик Габор Хатосга Тигиевнинг медали бериладиган бўлган. Қайд этиш жоиз, Халқаро олимпия қўмитаси ушбу маълумотларни ҳозирча расман тасдиқлагани йўқ.

29 ёшли Сослан Тигиев, 2012 йилги Олимпиада ўйинларининг ўзбекистонлик тўрт совриндоридан бири сифатида, Ўзбекистон Президентининг 2012 йил август ойидаги Фармонига асосан, «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирланган, шунингдек, Президентнинг 2012 йил июль ойидаги Қарорига асосан 50 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули ва Lacetti автомашинаси эгасига айланган эди.

Бундан ташқари, Сослан Тигиев Олимпиада ўйинлари ғолиби сифатида 2012 йилнинг 24 август куни Ўзбекистон Президенти қабулида ҳам бўлган эди.

Қайд этиш жоиз, бу 2012 йилги Олимпиада ўйинлари билан боғлиқ ўзбекистонлик спортчиларнинг дастлабки допинг муаммоси эмас. Бунгача дзюдочи Абдулла Тангриев айнан допинг муаммоси сабаб Олимпиада ўйинларини ўтказиб юборишга мажбур бўлганди; мусобақалар бошланганидан сўнг гимнастикачи Луиза Галиулинанинг қонидан тақиқланган фуросемид моддаси топилган ва спортчи мусобақалардан четлатилган эди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 05:08, 07.11.2012.
Ўқилди: 7031 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.