Кириш Регистрация

"Манчестер Сити" Бернардуни қўйиб юборишга тайёр, фақат...

Баҳо:
+ | -

Миш-мишларга кўра, ярим ҳимоячи Бернарду Силва "Барселона"да ўйнамоқчи. Бироқ молиявий муаммолар туфайли каталонияликлар бундай трансферни амалга оширишга қурби етмаяпти ва 28 ёшли португалиялик "Манчестер Сити"да ҳеч бўлмаганда яна бир мавсум ўтказишини тушуниб етмоқда.

Шу билан бирга, Sport нашрининг қайд этишича, "Манчестер Сити" Бернардуни шу ёзда ҳам қўйиб юборишга тайёр. Фақат, "шаҳарликлар" чегирма қилмоқчи эмас - улар Силва учун тахминан 80 миллион евро олишни исташмоқда.

Қўшимча қиламизки, Бернарду Силванинг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномаси 2024/2025 йилги мавсум охиригача амал қилади.

Киритилди: 18:28, 02.08.2023.
Ўқилди: 1883 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик