"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа яна треблга эриша оладими, деган саволга жавоб берди. Ўтган мавсумда “шаҳарликлар” Англия чемпиони бўлишди, мамлакат кубоги ва Чемпионлар лигасини қўлга киритишди.
“Бу ҳаётда бир марта содир бўлади. Ўтган мавсумда қилган ишимизни қилиш имконсиз деб ўйлайман. Ўтган мавсумда биз энг баланд тоққа чиқдик, аммо сўнгги икки кун ичида биз ундан тушдик ва энди яна бошидан бошлаймиз. Ҳамманинг нияти бир, тоғ чўққисига чиқиш йўлида кўп қийинчиликларга дуч келамиз. Мавсум қандай бўлишини футболимиз, савиямиз, менталитетимиз белгилаб беради", - дея Гвардиола сўзларини келтирмоқда BBC.