Кириш Регистрация

Вальверде: «Энди «Реал Мадрид» бошқалар атрофида ўйин қурадиган пайтга келди»

Баҳо:
+ | -

«Атлетик» бош мураббийи Эрнесто Вальверде Карим Бенземанинг «Реал»дан кетиши ҳақида гапирди.

Ўтган мавсум якунланганидан кўп ўтмай, 35 ёшли ҳужумчи Саудиянинг «Ал-Иттиҳод» клубига ўтиб, «қаймоқранглилар» сафини тарк этди.

«Атлетик»нинг «Реал» билан учрашуви арафасида журналистлар басклик мураббийдан франциялик ҳужумчи ҳақида қандай фикрда эканлигини сўрашган: «Сўнгги пайтларда Бенземадан жуда кўп азоб чекдик. У ҳам худди Антуан Гризманн каби «Атлетик» дарвозасига тинмай гол урди.

Энди «Реал Мадрид» бошқалар атрофида ўйин қурадиган пайтга келди», - деди Вальверде.

Эслатиб ўтамиз, «Атлетик» ва «Реал Мадрид» ўртасидаги Ла Лиганинг 1-тур учрашуви 12 август куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 09:21, 12.08.2023.
Ўқилди: 6904 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик