"Тоттенхэм" бош мураббийи Анж Постекоглу ёзда "Росарио Сентрал"дан жамоага келиб қўшилган 19 ёшли ҳужумчи Алейшо Велиснинг истиқболлари ҳақида гапирди.
"Биз унга мослашиши учун вақт беришимиз керак, бу узоқ вақт талаб қилиши мумкин. У бутунлай бошқа даражадаги чемпионатга ўтган ёш йигит. Биз Алейшога узоқ муддатли истиқбол билан сармоя киритдик. Мавсумнинг биринчи ярмида ундан кўп ўйин дақиқалари ўйнашини кутманг" - деди Постекоглу матбуот анжуманида.
Велис сўнгги Аргентина чемпионатида 23 ўйинда 11 та гол урди.